
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ масъул шахслари "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 250,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ "Р.Р." тижорат мақсадида новвойхона биносида яширин равишда электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 175,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















