
Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Б. фуқаро А.Қ.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини бекор қилдирмаслик эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, текширув давомида ушбу пуллар ҳисобидан 1,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Департаментнинг Жомбой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Э. фуқаролар М.М. ва Ф.Э.га ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилиб, 2 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















