
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.B.” хусусий корхонаси масъул шахслари савдо дўконида умумий баҳоси 47,1 млн сўмлик 21 турдаги 1 221 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















