
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро М.П. “Обод” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 354,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, фуқаро Х.З. “Ғайрат” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада 219,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.Р. “Машъал” МФЙ ҳудудидаги хонадонда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 189,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















