
Бағдод туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж. ва Д.А. фуқарога хорижда ишлаб чиқарилган 7 турдаги 450 дона акциз маркасиз электрон тамаки маҳсулотини 127,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















