Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага чиқарилишининг олди олинди

Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага чиқарилишининг олди олинди

calendar-icon09.03.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "X.S." МЧЖ масъул шахслари "Ашхобод” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида қалбаки акциз маркали 1 184 дона алкоголь ва 290 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
 
Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.D.” МЧЖ масъул шахслари Ғиждувон туманидаги савдо дўконида умумий баҳоси 51,6 млн сўмлик 1 201 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, агарда Сиз этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, шунингдек, қалбаки алкоголь ишлаб чиқариш ҳолатларига дуч келсангиз ёки ушбу шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз бу ҳақида зудлик билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони орқали маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади!

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT