Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Тошкент ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

calendar-icon09.03.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. фуқарога хорижда ишлаб чиқарилган 929 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 30 млн сўм сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 253 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
 
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.С. (муқаддам судланган) ва Р.Р. ўзаро тил бириктириб 10 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога 1 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Г.С.нинг хонадонидан яна 59 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиз юқоридаги каби кучли таъсир қилувчи ёки психотроп дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг фаолиятига дуч келсангиз ёки маълумотларга эга бўлсангиз, бу ҳақида зудлик билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ☎️ 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони орқали маълум қилишингизни сўраймиз!

Мурожаатчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади!
 
Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT