
Самарқанд вилоятида 440 млн сўмлик қалбаки алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Ф.га тегишли омборхонада умумий баҳоси 440 млн сўм бўлган 86 турдаги жами 16 960 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















