
Тошкент ва Наманган вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. фуқаро М.А.га 13 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда А.У.га дори воситаларини етказиб берган Ж.И.дан (муқаддам судланган) 12 дона “Регапен” номли дори ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ҳамда 1 дона электрон тарози ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.И. (муқаддам судланган) фуқаро Ў.Э.га 360 дона “Редуксин-Лайт” номли ва уч турдаги 960 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 14,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп тумани “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида фуқаро А.В.нинг бошқарувидаги “Lasetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасида 8 турдаги 1 566 дона кучли таъсир қилувчи воситаларни фуқаро Р.А.нинг буюртмасига асосан, Тошкент шаҳридан Наманган шаҳрига етказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















