
Сирдарё вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар Ш.А. ва А.Р. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Х.га 49 000 АҚШ долларини 595,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















